➡️9 ойли Умарбекнинг ҳаёти қил устида эди…
➡️Жигар етишмовчилигидан азият чекаётган болакайга зудлик билан жигар трансплантатсияси зарур эди. Аммо унинг ёшлиги сабабли Ўзбекистонда бу мураккаб амалиётни ўтказиш имкони бўлмади.
➡️Оилани оддий ҳайдовчилик ортидан тебратаётган отаси Лочинбек ака учун фарзандини хорижда даволатиш катта маблағ талаб қиларди. У эса биргина умид билан яшарди — фарзандининг ҳаётини сақлаб қолиш!
➡️Сўнгги умидлар билан Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қилинган мурожаат жавобсиз қолмади.
➡️Фонд кўмагида Умарбек Туркиянинг Анталия шаҳридаги нуфузли клиникалардан бирига юборилди. Ўз бувиси унга жигар донори бўлди. Мураккаб операция муваффақиятли ўтди.
➡️Бугун Умарбек яна кулмоқда. Яна яшамоқда. Унинг оиласига эса бахт қайтди!
➡️Кўзларида қувонч ёшлари билан Фондга миннатдорлик билдирган Лочинбек аканинг сўзлари ҳар қандай та’рифдан та’сирлироқ янгради:
➡️“Фарзандимни менга қайтариб берганингиз учун раҳмат! Президентимиздан, Фонднинг барча жамоасидан бир умр миннатдорман!”
➡️Бир боланинг сақлаб қолинган ҳаёти — бир оиланинг қайта туғилган бахтидир.
➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди — болалар ҳаёти ва келажаги ё‘лида!