Биламизки, ушбу йирик компаниялар гуруҳи 100 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, нафақат Ҳиндистон, балки бутун дунёда ўзининг 140 дан ортиқ давлатда ўз ҳамкорларига эга. Ушбу компанияда 8000 дан ортиқ ишчи ходим фаолият юритади. Компания бизнес оламида катта муваффақиятлар қозонган. Шу билан бирга, иқтисодиёт, саноат ё‘налишидан ташқари ижтимоий соҳаларда, хусусан тиббиёт ё‘налишида катта тажриба ва салоҳиятга эга.
Хайрия ва саховат тадбирларида фаол иштирок этиб, қанчадан-қанча ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериб келмоқда.
Икки томон вакиллари Ўзбекистонда амалга ошириб бўлмайдиган ўта мураккаб турдаги операцияларни хорижда амалга ошириш, тиббиёт ходимлари учун мастер класслар ўтказиш, мутахассисларин Ўзбекистонга жалб этиб, тиббий-кўриклар ташкил этиш борасида ҳам ўзаро фикр алмашдилар.