Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 11:41
view 818
ФОНД ТОМОНИДАН 15 МЛРД СЎМЛИК “ГЛУРАЗИМ” ДОРИ ВОСИТАСИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНДИ

Бугун Педиатр шифокорлар куни кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Фонд томонидан бугун жами қиймати 15 миллиард сўмлик ГЛУРАЗИМ дори воситаси хайрия тариқасида ажратилди ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига топширилди.

ГЛУРАЗИМ — ноёб (орфан) касалликларга чалинган болаларни даволашда қўлланиладиган муҳим дори воситаси бўлиб, у фермент етишмовчилиги билан боғлиқ оғир генетик касалликларда организмдаги зарур ферментларни тўлдиришга хизмат қилади. Бу дори болаларнинг аҳволини енгиллаштириш, асоратлар ривожланишининг олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилашда жуда муҳим ҳисобланади.

Мазкур хайрия педиатр шифокорлар кунига бағишлаб амалга оширилди ва орфан касалликларга чалинган болаларга бепул, узлуксиз даволаниш имкониятини яратади.