Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 13:58
view 587
ФОНД ТОМОНИДАН БОЛАЛАРГА РЕАБИЛИТАТСИЯ УСКУНАЛАРИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНДИ

3-декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Болаларни қўллаб–қувватлаш Жамоат фонди томонидан 1-сон Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонасига 4 турдаги реабилитатсия ускуналари фойдаланиш учун топширилди.

Ушбу мосламалар шифохонанинг физиотерапия бўлимига олиб келиб ўрнатилди. Жумладан, велотренажёр, вертикализатор, юриш симулятори, параллел панжаралардан сакраб о’тиш қурилмалари асаб ва ҳаракат-таянч қисмида нуқсони бор болажонларни сог’ломлаштиришга қаратилган.

Фонд томонидан бу каби тиббий ва реабилитатсия асбоб-ускуналари биринчи бор топширилаётгани юқ. Мунтазам равишда шифохоналарга зарур техникаларни харид қилиш бўйича ҳомийлик ёрдами ко’рсатиб келинмоқда.

Клиника бош шифокори М.Табибова Фонд раҳбариятига ко’рсатилган мурувват ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.