Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:45
view 875
Фонд Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Васийлик кенгаши муҳокамасига 3 та масала киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири атрофлича Кенгаш а’золари томонидан муҳокама қилинди. Хусусан, Жамоат фондига келиб тушган мурожаатлар, касалликка чалинган бемор болалар рўйхати, зарур дори воситалари ва бошқа моддий ёрдамлар қиймати ҳамда уларни молиялаштириш манбалари бўйича ма’лумотлар берилди.

Жумладан, кун тартибига киритилган 15 нафар боланинг хорижда амалга ошириладиган мураккаб операция амалиётлари учун етарли маблағларни ажратиш юзасидан мутахассисларнинг хулосалари тингланди ҳамда қарор баёни бир овоздан ма’қулланди.

Шунингдек, йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.