Янгиликлар
calendar 16.10.2024 | 16:56
view 408
ФОНДГА ҚИЛИНГАН ХАЙРИЯ МАБЛАҒЛАРИ СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисидаги (2022 йил 5 май, ЎРҚ-767-сон) қонунига кўра, кодекснинг 317-моддаси (Чегириб ташланмайдиган харажатлар) 7-хатбоши қуйидаги таҳрирда қабул қилинди:

"7) хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно;

Кодексга шу тартибда ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Жумладан, аҳамият берадиган бўлсак Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига қилинган хайрия маблағлари ҳам солиққа тортилмаслиги белгилаб қўйилди.