Янгиликлар
calendar 27.07.2026 | 17:47
view 319
“Фондга тилаклар” — эзгу ниятлар жам бўлган маскан

3-Миллий конференсия доирасида иштирокчилар учун махсус “Фондга тилаклар” стенди ташкил этилди.

📝 Мазкур стендда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар, конференсия иштирокчилари ҳамда меҳмонлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятига оид самимий фикр-мулоҳазалари, эзгу тилаклари ва қўллаб-қувватлаш сўзларини ёзиб қолдиришди.

Бу тилаклар — шунчаки ёзувлар эмас. Улар ортида бемор болажонлар тақдирига бефарқ бўлмаган қалблар, инсонийлик, меҳр ва умид мужассам.

🤝 Бу каби самимий э’тирофлар Фонд фаолиятининг нақадар муҳим эканини, эзгу ишлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намоён этди.

✨ Ҳар бир эзгу тилак — болалар саломатлиги ё‘лидаги яна бир кучли мотиватсия!