Бундан бир неча ой олдин Туркияда даволаниб қайтган Динара Кудабаеванинг фарзанди Азаматжон бугун соғлом болалар қаторига қўшилиб, дарддан бутунлай фориғ бўлди.
2020-йилда туғилган Азамат Артикбаев "Ичак туғма ривожланиш нуқсони. Гиршпрунг ОКХ. Оқсил-енергетик етишмовчилик оғир даража" ташхиси билан Туркиянинг “Медиcал Парк” клиникасида Фонд кўмаги билан тўлиқ даволаниб қайтган эди. Бугун унинг аҳволи яхши.
Онанинг сўзларига кўра, улар фарзандини даволатиш учун жуда кўп клиникаларда даволанишга тўғри келди. Аммо натижа ёўқ эди. Ҳозир эса барча қийинчиликлар ортда қолиб, уларнинг фарзанди тенгдошлари қаторида ўйнаб-кулиб юрибди.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётининг барча харажатлари тўлиқ қоплаб берилди. Бундан оиламиз билан жуда миннатдормиз. Фонд 2 ёшга тўлиши муносабати билан Президентимизни ва Фонд жамоасини табриклайман, – дейди Динара Кудабаева.