Янгиликлар
calendar 12.03.2025 | 10:26
view 400
ФОНДНИНГ 3 ЙИЛЛИГИ КЎТАРИНКИ РУҲДА НИШОНЛАНДИ

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташкил топганлигининг 3 йиллиги ҳамда Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Ватан – болажонлар нигоҳида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимига бағишланган ижтимоий хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Шунингдек, бемор болажонлар томонидан яратилган ижодий ишларнинг “Савдо ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.