Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 18:07
view 372
ГОШЕ ХАСТАЛИГИГА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАРГА 1 МИЛЛИАРД СЎМГА ЯҚИН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНДИ

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига кам учрайдиган орфан касалликлар тоифасига кирувчи Гоше хасталигига чалинган бемор болалар учун қарийб 1 миллиард сўмлик дори-дармонлар хайрия сифатида топширилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу дори воситалари жуда қиммат ва даволаш жараёнлари мураккаб ҳисобланади. Шу боис, россиялик мутахассислар амалиётга жалб этилган. Ҳозирда Ўзбекистонда 10 га яқин худди шундай ташҳисдаги бемор болалар рўйхатга олинган.

Батафсил ушбу репортажда кўришингиз мумкин.