Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 10:15
view 530
ГУЛНОЗ ТУРКИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Васийлик кенгаши хулосаси билан Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманида яшовчи 2009 йилда туғилган Ғуломова  Гулнознинг  “Умуртқа поғонаси чап томонлама бел қисми IV даражали сколиози, қовурға йўқлиги" ташҳиси асосида Туркиянинг юқори технологияли  “Medical Park Gazisomanpaşa” клиникасига юборилган эди.

Яқинда Гулноз мураккаб операция амалиётидан сўнг, Ўзбекистонга қайтиб келди.

Қомати расо қизимизнинг ҳозирги аҳволи яхши. У шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб турибди. Ота-онаси Президентимизга ва Фонд жамоаси ўз миннатдорчилигини билдирди.