Янгиликлар
calendar 09.09.2026 | 13:25
view 17
ҲАР БИР ҚАРОР ОРТИДА БИР БОЛАНИНГ ҲАЁТИ, БИР ОИЛАНИНГ УМИДИ БОР

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

➡️Йиғилишни Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Н. Мухторова олиб борди.

➡️Йиғилишда Фонднинг 2026-йил ИИ чорак якунлари сарҳисоб қилиниб, амалга оширилган ишлар ҳамда навбатдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

➡️Шунингдек, мураккаб ва кечиктириб бўлмайдиган жарроҳлик амалиётига муҳтож 25 нафар боланинг тиббий хулосалари алоҳида кўриб чиқилди. Уларнинг ҳар бири ортида фарзандининг соғайишини кутаётган ота-она, бир оиланинг умиди ва боланинг соғлом ҳаётга қайтиш истаги бор.

➡️Йиғилиш давомида ушбу болаларга зарур тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш, мураккаб операцияларни ташкил этиш ва даволаниш жараёнини тизимли равишда мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди.

➡️Қайд этилганидек, ҳисобот даврида кўплаб болалар малакали тиббий ёрдам ҳамда зарур ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан қамраб олинди. Энг муҳими, ёрдам фақат операция ёки даволаниш билан якунланмаслиги, боланинг кейинги тақдири ҳам Фонд э’тиборида бўлиши кераклиги та’кидланди.