Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 20:28
view 335
ХОРАЗМДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ДОИРАСИДА ОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун унинг доирасида мураккаб операция амалиётлари ҳам маҳаллий шифокорлар иштирокида ўтказилиши бошланди. Акция давомида 60 нафар болада амалиёт ўтказиш режалаштирилган.