➡️Яна бир эзгу иш, яна бир оилага қайтган умид ва қувонч…
➡️Искандархонов Иброҳимга бета-талассемия (β-талассемия) ташхиси қўйилган бўлиб, унинг соғлиғини тиклаш учун хорижда юқори малакали тиббий ёрдам олиш зарурати мавжуд эди.
➡️Болаларни қо’ллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида Иброҳим Туркия Республикасига даволаниш учун юборилди. У ерда малакали мутахассислар назоратида зарур тиббий муолажалар ва даволаш жараёнларидан ўтди.
➡️Қувонарлиси, даволаниш жараёни муваффақиятли якунланди ва бугунги кунда Иброҳимнинг ҳолати сезиларли даражада яхшиланган.
➡️Иброҳимнинг Туркиядаги даволаниши билан боғлиқ барча зарур харажатлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.
➡️Бугун Иброҳимнинг онаси фарзандининг соғлиғи ё‘лида кўрсатилган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун ўзининг самимий миннатдорлигини билдирди.
➡️Фарзандининг соғайиб, оиласи бағрига яхши ҳолатда қайтиши — она учун энг катта бахт. Биз учун эса инсон саломатлиги ва унинг ҳаётига умид қайтаришга қўшилган ҳисса энг катта натижадир.
➡️Иброҳимга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва бахтли келажак тилаймиз! 🤲
➡️Езгу ишлар давом этади.