Янгиликлар
calendar 17.04.2025 | 16:44
view 143
Ижтимоий ҳимоя соҳасида устувор вазифалар белгилаб олинди

Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги Болаларни қўллаб-қуватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, 2023-2024-йиллар давомида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 10357 та мурожаат келиб тушган. Шундан келиб чиқиб, 7639 нафар болага чуқурлаштирилган тиббий-диагностика текширувлари ўтказилган, 1070 нафар болада тиббий аксиялар давомида операция амалиётлари бажарилган, 160 нафар бола хориж клиникаларида операция қилиниб, соғломлаштирилган.