Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди мурожаатни жавобсиз қолдирмади.
Жажжи қизалоқни соғлом ҳаётга қайтариш йўлида мазкур қурилмани харид қилиб, бугун унинг яқинларига топширди.
"BIPAP" қурилмаси беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ўпканинг инвазив бўлмаган усулда самарали, қулай вентиляциясини таъминлаш учун мўлжалланган. Обструктив уйқу апнеаси, сурункали нафас этишмовчилиги, семизлик гиповентилацияси (Пиквик синдроми), нерв-мушак касалликлари ва нафас олиш функциялари патологияси бўлган бошқа касалликлардан азият чекадиган беморлар учун тавсия этилади.