Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 13:27
view 366
ИЛК МАРОТАБА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЧЕККА ҲУДУДИДА - МЎЙНОҚДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 10-15 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилади.

Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари жалб этилган бўлиб, улар томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилади. 

Оғир хасталиги бор, кечиктириб бўлмайдиган бемор болаларни маҳаллий ёки хориж клиникаларида имтиёзли даволаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. 

Барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.