Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 23:37
view 495
ҲИЛОЛА ЭНДИ ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛАДИ

"Моҳир қўллар" лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Сирдарёлик Ҳилола Холиқова бўлди. У ҳозир ўзининг севимли касби билан машғул.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди унинг хонадонига тикув машинаси олиб келганидан мутлақо бехабар. Бизни Ҳилоланинг онаси очиқ чеҳра билан кутиб олди. 

Ногиронлиги бўлишига қарамасдан Ҳилола уйда бир зум ўтиргани йўқ. Тикувчиликнинг сиру синоатларини ўрганиш учун вақтини қизғанмайди. 

Эндигина 18 ёшга кирган қаҳрамонимиздан оила аъзоларининг умиди катта. Аллақачон у буюртмалар қабул қилишни бошлаган. Совға қилинган мана бу тикув машинаси эса унга чинакамига қувонч бағишлаши табиий.

Биз ҳам унинг ишларига омад тилаб қоламиз!