Бугун Бухоро вилояти Ғиждувон туманида бошланган "Эзгулик манзили" акцияси доирасида туман ҳокими Ш.Ашуров ва Фонд ижрочи директори ўринбосари Б. Абдусаматовалар "Обод маҳалласи"да яшовчи 2-гуруҳ ногирони Умида Ҳожиевага севимли касбини давом эттириш мақсадида унга тикув машинаси топширдилар.
Умидахон ва унинг ота-онаси бу эътибор ва рағбатдан мамнун бўлиб, Президентимизга, тегишли ташкилотчиларга, қолаверса Жамоат фондига чексиз миннатдорчилик билдирдилар.
Албатта, бу каби лойиҳа ҳали давом этади. Табиийки, ёшларимиз бундай эътиборга муносиб бўлиб, юртимиз равнақига ўзи ҳиссаларини қўшадилар.