Фонднинг молиявий кўмаги ва қўллаб-қувватлови билан Имона Болалар Миллий тиббиёт марказида операция қилинди. Амалиётнинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтказилди.
Жажжи Имонанинг ота-онасининг сўзларига кўра, фарзандининг ҳозирги аҳволи қониқарли даражада. Барча диагностика-текширув натижалари ижобий чиққан. Марказ шифокорлари туну кун фарзанди саломатлигини назорат қилиб турибди.
Шу муносабат билан, у Президентимизга, қолаверса Жамоат фонди ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.