Бемор Марҳабохон 4 ёшда. Унга “Чап қо’л билан кафт, тирсак, елка ва ко’крак қафаси соҳаси лимфангиомаси” ташхиси қўйилган эди.
Боланинг мазкур ҳолати мураккаб жараён ҳисобланиб, буни даволаш учун оиланинг иқтисодий шароити етмас эди. Барча текширувлар ва консилиумлардан сўнг, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Марҳабохон Азаматовани шошилинч тарзда Туркиянинг нуфузли клиникасида операция қилиш учун юборди.
Видеода кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори сог’лом ҳаётга қайтди.
Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.
Марҳабохон Ўзбекистонга қайтиб келди. Айни пайтда операциядан кейинги даво муолажаларини олмоқда. Улар Фондга ташриф буюриб, Президентимизга ва Фонд раҳбариятига о’з миннатдорчиликларини билдирдилар.