Фонднинг маҳаллий ва хорижлик шифокорлар билан олиб борган консилиумларидан сўнг, беморлар Туркиянинг “Medistate Kavacık Hastanesi” клиникасида даволаниш учун юборилди. Уларда куйишдан кейинги жароҳатларни тиклаш бўйича ўта оғир операция муваффақиятли якунланди.
Иккита опа-сингилнинг ҳозирги аҳволи анча яхши. Ижобий томонга ўзгаришлар бор. Фонд томонидан ҳам, қолаверса Туркиялик шифокорлар ҳам ҳар бир беморлар жуда синчковлик билан назорат қилиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мураккаб операция Фонднинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган биринчи ва охирги амалиётлар эмас. Шу кунга қадар 23 нафар бола хорижнинг нуфузли клиникаларида даволаниб, саломатлигини тиклаб қайтди.
Асилахон ва Иноятхонларнинг ота-онаси бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига, қолаверса Президентимизга кўрсатилган амалий ёрдам учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Бизни кузатиб боринг!!!