Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 12:35
view 391
Жажжи Умархўжа мураккаб амалиётдан сўнг Ўзбекистонга қайтди

Умархўжа Абдураззоқов 3 ёшда. У товуш пардалари оралиғи тагидаги муолажадан сўнг пайдо бўлган ҳиқилдоқ стенози ташхиси асосида Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган нуфузли клиникаларда даволаниб, юртимизга қайтиб келди. Бола мунтазам равишда врачлар назоратида бўлиб турибди.

Умархўжанинг онаси бизга миннатдорчилик сўзлари ёзилган фотосуратлар ва видеоматериалларни юборди.