Самарқандлик 5 нафар йигит-қизлар ҳам бундай қувончли кундан баҳраманд бўлишди. Самарқанд вилоятининг Жомбой, Каттақўрғон, Пастдарғом ва Самарқанд туманида яшовчи 18 ёшгача бўлган ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун зарур бўлган компьютер техникаси, тикув машиналари, маиший хизмат кўрсатиш анжомлари, устачилик иши асбоб-ускуналари хайрия сифатида тарқатилди.
Гарчи бу ёшларнинг ногиронлиги бўлса-да, аммо уларнинг иқтидорлари ва билимлари, сабр-матонатларини ҳеч бир нарса билан таққослаб бўлмайди. Улар энди оилаларига даромад келтиришни бошлайдилар.
Акция давом этмоқда.