Янгиликлар
Мазкур тадбир Фонднинг 4 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилди.
Тадбирда ортопедлар, травматологлар, педиатрлар, реабилитологлар, генетиклар ва соҳа мутахассислари иштирок этишди. Улар номукаммал остеогенез билан боғлиқ долзарб масалалар, ташхис ва даволашда замонавий ёндашувлар, халқаро тажриба ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
➡️Мазкур тадбир Фонднинг 4 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилди. Тадбир давомида болалар учун консерт дастурлари, турли совғалар тақдим этилди, шунингдек, барча меҳмонлар ва шифохона беморлари учун шифохона ошхонасида байрамона ош пиширилди.
➡️Давра суҳбати кўтаринки руҳда, илиқ муҳитда ва юқори савияда ўтказилди. Иштирокчилар ушбу ташаббусни катта мамнуният билан қабул қилиб, Фонд фаолиятига юксак баҳо бердилар.