Янгиликлар
calendar 17.11.2026 | 17:52
view 63
Меҳр, э’тибор ва болажонлар табассуми!

➡️14-ноябр — Бутунжаҳон диабетга қарши кураш куни муносабати билан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

➡️Аниматорлар иштирокидаги қизиқарли чиқишлар, қувноқ ўйинлар ва совғалар болажонларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди.

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳам ушбу эзгу ташаббусга ўз ҳиссасини қўшиб, болажонларга китоблар ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

➡️Фонд директори ўринбосари Барно Абдусаматова болажонларга самимий тилакларини билдириб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахтли болалик ва ёрқин келажак тилади.

➡️Зеро, ҳар бир боланинг табассуми — биз учун энг катта бахт!