Наманган вилояти Поп тумани Чиғаноқ қишлоғида яшовчи фуқаро Хўжамбердиева Улжанойнинг 2019-йилда туғилган фарзанди — Рустамжонов Мустафога “Туғма буйрак усти бези пўстлоғи дисфунктсияси. Вирил шакли (Е25.0) — фермент етишмовчилиги билан боғлиқ туғма адреногенитал бузилиш” ташхиси асосида амалий ёрдам кўрсатилди.
🎄 Янги йил муносабати билан оилага:
💊 6 дона Диферелин дори воситаси,
📚 Китоблар ва турли совғалар,
💵 500 000 сўм миқдорида моддий ёрдам топширилди.
Бу эзгу ташаббус онанинг кўзларига ёш келтирди. Аммо бу ёшлар дарддан эмас — меҳр, э’тибор ва қўллаб-қувватлашдан туғилган қувонч ёшлар эди ✨
Ҳеч бир она бундай синовларга дуч келмасин. Ҳеч бир бола дард кўрмасин. 🤲
✊Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ушбу оилага бундан буён ҳам доимий равишда ёрдам кўрсатиб боришини ма’лум қилади.
Меҳр, саховат ва инсонийлик ё‘ли ҳеч қачон тўхтамасин!