Янгиликлар
calendar 08.07.2026 | 16:32
view 25
Миннатдорликнинг энг самимий сўзлари

➡️Фарзандининг соғайишини орзу қилган ҳар бир она учун энг катта бахт — унинг соғлом кулгисини кўришдир.

➡️Мазкур видеода фарзанди бепул жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтган бемор онаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ё‘лга қўйилган эзгу ишлар, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда фидойи шифокорларга ўзининг самимий миннатдорлигини билдиради.

➡️Бу каби инсонпарвар ташаббуслар юзлаб болаларга соғлом ҳаёт сари янги имконият, минглаб оилаларга эса умид ва ишонч бахш этмоқда.

➡️Ҳар бир соғайган бола, ҳар бир қувончли она табассуми — амалга оширилаётган эзгу ишларнинг энг катта натижасидир.