Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 20:24
view 430
"МОҲИР ҚЎЛЛАР" ЛОЙИҲАСИ НАТИЖА БЕРА БОШЛАДИ

Куни кеча Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Нукус шаҳрида яшовчи 18 ёшли 2-гуруҳ ногирони Султонбек Алланазаровга сартарошлик билан шуғулланиши учун зарур асбоб-ускуналар топширилган эди.

Султонбек бу мурувватдан мамнун бўлиб, аллақачон ишга киришиб кетди. Энди у уй шароитида маҳалладошларига хизмат кўрсатиб, оиласига қўшимча даромад олиб келади.

Фонд ушбу эзгу ташаббуси билан яна бир эҳтиёжманд оила фарзандини доимий иш билан банд қилди.

Саховат тадбирлари давом этмоқда.