Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 20:34
view 505
“МОҲИР ҚЎЛЛАР” ЛОЙИҲАСИ НУКУСГАЧА ЕТИБ БОРДИ

Қашқадарё вилоятидан бошланган акция Қорақалпоғистон Республикасида давом этди.

Хабарингиз бор, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Моҳир қўллар” лойиҳасини амалга оширмоқда. 

Нукуслик 18 ёшли Султонбек “Мономарказ”да сартарошлик касбини мукаммал эгаллади. Энди уни ишлаб, оиласига нафи тегиши учун зарур асбоб-ускуналар сотиб олиниб, хайрия сифатида тақдим қилинди.

Эндиликда Султонбек сартарошлик билан шуғулланиб, оиласига қўшимча даромад олиб келиши мумкин.

Акция давом этмоқда.