Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 13:35
view 338
МЎЙНОҚДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси бошланди.

Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари жалб этилган бўлиб, улар томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилади.