Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 00:52
view 733
“МОҲИР ҚЎЛЛАР” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЗАРУР АСБОБ-УСКУНАЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Моҳир қўллар” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Бунда 32 нафар 16-18 ёшли ногиронлиги бўлган болалар “Мономарказ” да қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунарга ўргатилиб, эндиликда уй шароитида ўзини-ўзи банд қилишлари учун зарур асбоб-ускуналар сотиб олиниб, уларга тақдим қилинмоқда.

Худди шундай хайрия карвони Қашқадарё вилоятидаги Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган икки нафар ногиронлиги бор қизларга тикув машиналари тўпламини топширди. 

Эндиликда бу қизлар уй шароитида тикувчилик ишлари билан шуғулланиб, оилаларига қўшимча даромад олиб келишлари мумкин.

Акция Сурхондарё вилоятида ҳам давом этади.