Янгиликлар
МУБОРАК ОЙДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНАДИ
Рўзаи Рамазон эзгулик ва хайр-еҳсон улашиладиган ойдир!
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан нафақат ушбу ойда, балки мунтазам равишда эҳтиёжманд оила фарзандлари, чин етимлар ва ногиронлиги бўлган болаларга меҳр-мурувват ва хайрия ёрдами кўрсатиб келинмоқда.
Республика бўйлаб оғир ташхисли бемор болажонлар ҳолидан хабар олиш мақсадида, уларга озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган бир неча турдаги маҳсулотлар тўплами хайрия ёрдами сифатида тайёрланмоқда.
Хайрли ишлар давом этмоқда...