Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 18:03
view 460
МУБОРАК ОЙДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА

Рўзаи Рамазон эзгулик ва хайр-эҳсон улашиладиган ойдир!

 Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан нафақат ушбу ойда, балки мунтазам равишда эҳтиёжманд оила фарзандлари, чин етимлар ва ногиронлиги бўлган болаларга меҳр-мурувват ва хайрия ёрдами кўрсатиб келинмоқда. 

Республика бўйлаб оғир ташхисли бемор болажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган бир неча турдаги маҳсулотлар тўплами хайрия ёрдами сифатида топширилди. 

Ҳар бир оилага Жамоат фонди ижрочи директори М.Садиков бошчилигида ташриф буюрилиб, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳолидан хабар олинди. Шу жойнинг ўзида уларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан даволаш имкониятлари кўриб чиқилди. Ота-оналарнинг оғир дардларига дармон бўлишиб, уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдилар. Жамғарма томонидан даволаниш ва операция амалиётларини ўтказиш бўйича имкониятлар мавжудлиги тушунтирилди.

Хайрли ишлар давом этмоқда...