Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 12:35
view 613
МУСТАФОНИНГ СОҒЛИГИ ВА УМИДИ ЯНГИЛАНДИ

✅Бахтиёров Мустафога қорин бўшлиги ва қорин орти а’золарида мезотелия кистоз ҳосилалари ташхиси қўйилган эди. Бу мураккаб ҳолатни даволаш учун у Туркияда даволаниб қайтди.

➡️Бугун Мустафонинг соғлиги анча яхшиланган, ноқулайлик ва оғриқлар камайган. У энди кундалик ҳаётини янги куч ва умид билан давом эттирмоқда.

➡️Унинг онаси кўзларида ёш билан, Президентга ва Жамоат фонди раҳбариятига самимий миннатдорлигини билдирди, бунинг учун сўз етарли эмаслигини та’кидлади.

➡️Барча даволаниш харажатлари Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

                                                        Батафсил видеода томоша қилинг