Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 09:58
view 304
НАБИРАМ ТЕЗДА СОҒАЙИБ КЕТИШИГА ИШОНАМАН

Бухоро вилоятида ўтказилган "Езгулик манзили" аксияда операция қилинган кичкинтой Сарваржоннинг саломатлиги ижобий томонга ўзгармоқда.

Набирам тезроқ оёққа туриб кетишига ишончим ортди. Бизга ёрдам берган Президентимизга, пойтахтдан келган шифокорларга, Болалар фондига алоҳида миннатдорчилик билдираман, - дейди Сарваржоннинг бувижониси биз билан суҳбатда.

Бундай миннатдорчилик сўзларини кўплаб келтириш мумкин. Ушбу аксияда 80 дан ортиқ болажонларга турли даражада операция амалиётлари бажарилди.

                                                               

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг бу каби эзгу ишлари бардавом бўлади.