Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:56
view 1006
Наманган вилоятида “Езгулик манзили” тиббий аксияси бошланди

“Болаларни қўллаб-қувватлаш” жамоат фонди ташаббуси билан, Наманган вилоятининг олис ҳудудларида яшовчи, кам та’минланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун “Езгулик манзили” номли тиббий хайрия аксияси бошланди.

Мазкур тадбир доирасида Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти клиникаси етакчи шифокорлари вилоятга ташриф буюриб, болаларга бепул тиббий кўрик ва маслаҳатлар ўтказмоқдалар. Аксия нафақат соғлиқни сақлашга хизмат қилади, балки болаларнинг сифатли тиббий хизматга бўлган имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

🟢Ушбу ташаббус ижтимоий тенгликни та’минлаш, соғлом авлодни вояга етказиш ҳамда узоқ ҳудудларда яшовчи аҳоли учун сифатли тиббий хизматни яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.