Янгиликлар
НАМАНГАНДА “СОҒЛОМ КЕЛАЖАК” АКСИЯСИ: 100 ГА ЯҚИН БОЛА ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР КЎРИГИДАН ЎТДИ
🩺Бугун эрталабдан Наманган вилоятида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Соғлом келажак” хайрия аксияси доирасида бепул тиббий кўриклар бошланди.
➡️Туш вақтига қадар 100 га яқин бемор бола Туркиядан ташриф буюрган малакали пластик хирург ва умумий хирургия ё‘налишидаги мутахассислар кўригидан ўтказилди.
➡️Ҳар бир боланинг ҳолати индивидуал ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди ҳамда кейинги даволаш ва жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи мавжуд болалар саралаб олинди.
➡️Ота-оналар фарзандлари учун яратилган бундай имкониятдан мамнун бўлиб, давлатимиз раҳбарига ҳамда ушбу эзгу ташаббус ташкилотчиларига миннатдорлик билдирмоқда.
➡️“Соғлом келажак” — ҳар бир бола учун меҳр, малакали тиббий ёрдам ва янги умид.