Хусусан, Хатирчилик Саидмурод Эшмаматов автомобилларни таъмирлаш устаси, Карманалик Санжарбек Тошмаматов, Дилшодбек Рашидов, Бекзод Тўхтапўлатовлар маиший техникаларга хизмат кўрсатувчи уста, Нуроталик Сарвиноз Намозова тикувчи, Навбаҳорлик Оғабек Бекмуродов, Аббос Ҳазратовлар чилангарлик касби бўйича таҳсил олиб, курсни тамомлади.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан уларга ўз-ўзини банд қилиш ва қўшимча даромад топиши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар туҳфа қилинди.
– Мен болаликдан автомобилларни тузатишга қизиқардим. Имкониятимни ҳисобга олиб, мени ўқитишди ва асбоб-ускунлар билан таъминлашди. Бундан жуда хурсандман, – дейди Саидмурод Эшмаматов.
Акция давом этмоқда.