Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 16:48
view 711
НИЛУФАР ТУРКИЯДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИНДИ

➡️18 ёшли Нилуфар Худойназаровага “Умуртқа поғонасининг туғма ривожланиш аномалияси. Умуртқа поғонасининг кўкрак-бел соҳаси ИВ-даражали туғма сколиози. ВТҳ ХИИ – ВЛИ оралиғида қўшимча ярим умуртқа мавжудлиги” ташхиси қўйилган эди. Шу мураккаб ташхис сабабли у Туркиянинг нуфузли клиникасида муваффақиятли операция қилинди.

➡️Фонд мутахассислари Туркияга бориб, Нилуфарнинг аҳволидан хабар олишди, унинг саломатликдаги ўзгаришларини ўргандилар ва махсус видеотасвир тайёрладилар.

➡️Видеода кўрганингиздек, Нилуфарнинг қомати тикланиб, у бемалол тўғри ўтираётгани барчамизни қувонтирди. Нилуфар ва унинг онасининг шодлигига чек ё‘қ. У энди тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб юриш бахтига муяссар бўлганидан беҳад мамнун.

➡️Улар Президентимизга ва Жамоат фондига кўрсатилган юксак ёрдам ва э’тибор учун алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.

➡️Еслатиб ўтамиз, операция ва барча харажатлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

➡️Нилуфар операциядан кейинги реабилитатсия жараёнини Ўзбекистонга қайтиб, маҳаллий шифокорлар назоратида давом эттиради.