Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 09:59
view 654
“Ўз қўлларимиз билан яратамиз” ижодий танлови бошланади.

АЗИЗ ДЎСТЛАР!

2024-йил 1-февралдан 1-мартгача “Ўз қўлларимиз билан яратамиз” ижодий танлови бошланади.

Бу танлов нафақат бемор болалар ёки имконияти чекланган болаларнинг оила аъзоларини, яқинлари, ака-ука ва опа-сингилларини, балки уларнинг ота-оналарини ҳам бир мақсад сари бирлаштиради!
Шу боисдан, очиқ танловда бутун оилангиз билан иштирок этинг ва ўз ёъналишарингиз бўйича ғолиб бўлинг!

Номинатсиялар (асосий):
• “Менинг тасаввурим (фантазиям)”
• “Мактабдаги орзулар”
• “Мен келажакни чизаман”
• "Мен ва менинг дўстларим"
• "Мен ва менинг оилам"

Ака-ука, опа-сингиллар ва ота-оналар учун “Сен бизга кераксан!” махсус номинатсиясини ҳам э’лон қиламиз.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари планшет, фотоаппарат, телефон ва бошқа қимматбаҳо совғалар, диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар.
Ҳар бир номинатсия бўйича ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Танлов натижалари 2024-йил март ойида эълон қилинади. 

Ижодий ишларнинг оригинал нусхасини Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига почта орқали юборинг.

Почта манзили:  100000, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машхадий кўчаси, 197-уй. Мурожаат учун: +998 97 879-55-51

ЭСЛАТМА: Юборилган ижодий ишлар ўз эгаларига қайтарилмайди. Ташкилотчи ўз хоҳишига кўра, аксияни ўтказиш давомида ушбу ижодий ишлардан фойдаланишга ҳақли. 

УНУТМАНГ: Сиз томонингиздан яратилган ижодий ишлардан келиб тушган маблағлар қанчадан-қанча бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради ва бунга сизнинг ҳам ҳиссангиз қўшилади.