Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 21:40
view 591
ЎЗБЕК ШИФОКОРЛАРИ ТУРКИЯЛИК ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШМОҚДАЛАР

Аввал хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази шифокорлари Туркиянинг "Аджибадем" клиникасида тажриба алмашмоқдалар.

Шу билан бирга бу ерда ҳозирда  4 нафар бемор болада илик кўчириш амалиётлари бажарилмоқда. 

Ўзбек шифокорлари ушбу клиникадаги шарт-шароитлар, реанимация бўлими ва операция амалиётларини ўтказиш бўйича клиника профессори Гульюз Озтюрк билан музокара олиб бордилар.

Гульюз Озтюрк Туркиянинг болалар суюк илиги трансплантацияси, гематологик ва онкологик касалликларни даволаш бўйича юқори тажрибага эга бўлиб, мазкур йўналишда 30 дан ортиқ ишларнинг муаллифи ҳисобланади.

Профессор билан  ҳозирда даволанаётган болаларни операциядан кейинги парвариши, жумладан икки мамлакат шифокорлари тажриба алмашишлари учун махсус ўқув курслари ташкил этиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза, таклифлар билдирилди.