Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 21:03
view 535
ОДИЛЖОНГА ҚОРБОБО НОУТБУК СОВҒА ҚИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, "Қорбобога хат" лойиҳаси доирасида бизга мактуб йўллаган бир гуруҳ болажонларимиз орасида Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи, 2017 йилда туғилган Одилжон Муротов ҳам бор.

Ҳозирда "Гоше касаллиги" билан даволанаётган Одилжон келажакда IT-технологиялари бўйича дастурчи бўлишни ният қилган ва бу орзуларини амалга ошириш учун Қорбобога ноутбук совға қилишини сўраб мактуб йўллаган эди.

Бу жавобсиз қолмади. Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан унга ноутбук совға қилинди.

Одилжон бундан жуда мамнунлигини ва яхши баҳоларга ўқиб, IT-муҳандис бўлишга сўз берди.

Бугун яна бир болажоннинг кайфиятини кўтаришга эришдик.

Азиз юртдошим!!! Сиз ҳам ўзи мурувватингиз билан шу каби совғалар улашиш ниятида бўлсангиз, унда биз билан боғланинг!!! Болажонларни биргаликда хурсанд қиламиз!!!

Мурожаат учун: +998978795551