Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 20:29
view 579
ОДИНАБОНУНИ ДАРД БОШҚА БЕЗОВТА ҚИЛМАЙДИ Айни пайтда Туркияда бўлиб турган 12 ёшли Одинабону Холмуҳаммедованинг ота-онаси Фондга миннатдорчилик мактубини юборди.

2011-йилда туғилган Одинабону "Фокал эпилепсия. Тубероз склероз" ташхиси билан даволаниб келади. 

Фонднинг молиявий кўмаги билан улар Туркиянинг “Медиcана Атаşеҳир Ҳастанеси” клиникасида мураккаб амалиётни бошдан ўтқаздилар.

Одинабонунинг ҳозирги аҳволи яхши. Унинг ота-онаси ўз сўзларида Давлатимиз раҳбарига, Фонд жамоасига ва барча меҳр-саховат қўлини чўзган инсонларга миннатдорчилик билдирган.