Янгиликлар
Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги Болаларни қўллаб-қуватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Н. Мухторова олиб борди.
Ўтказилган Васийлик кенгаши муҳокамасига 3 та масала киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири атрофлича Кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Хусусан, Жамоат фондига жорий йил январ-июн ойида келиб тушган мурожаатлар, хусусан касалликка чалинган бемор болалар рўйхати, зарур дори воситалари, бошқа воситалар ва моддий ёрдамлар юзасидан чора-тадбирлар қиймати ҳамда уни молиялаштириш манбалари бўйича маълумотлар берилди.
Хусусан, 11 нафар болани ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги ва кечиктириб бўлмайдиган даражадаги ҳолати инобатга олиниб, уларни хорижда даволаш бўйича хулоса берилди.