Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 22:25
view 500
ОММАВИЙ ҚАБУЛДА ЖАМОАТ ФОНДИ МУРОЖААТЛАРНИ ЖАВОБСИЗ ҚОЛДИРМАДИ

Бугун Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида оммавий қабул бўлиб ўтди. Қабулда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди директори М.Садиков эҳтиёжманд оила фарзандлари ва ногиронлиги бор 18 ёшгача бўлган болажонлар саломатлиги билан қизиқди.

Нилуфар Чинпўлатова ҳали 12 ёшда. Унда бош мия жароҳати билан боғлиқ муаммо борлиги сабабли унинг бош мия суяги ўрнига титан пластинка қўйишилиши бўйича гаплашиб олинди. 

Бундай амалиётларни юртимизда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд. Нилуфарнинг даволаниши билан боғлиқ барча харажатлар Фонд томонидан қоплаб бериладиган бўлди.