Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 15:03
view 691
ОНАНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАДИ. УНИНГ ФАРЗАНДИГА “ОКТАГАМ” ДОРИ ВОСИТАСИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди навбатдаги мурожаатни жавобсиз қолдирмади.  Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилувчи Света Шоимова 2008 йилда туғилган фарзанди Гулсанам Сайфуллаева “Девика синдроми” ташҳиси билан даволанаётгани ва унинг саломатлигини тиклаш мақсадида “ОКТАГАМ” дори воситаси зарурлигини сўраб мурожаат қилди. 

Бу демиелинизация қилувчи касаллик бўлиб, кўриш нерви ва орқа миянинг селектив шикастланиши билан тавсифланади ёки тиббиёт тилида оптикомиелит  (Девика синдроми) деб аталади. 

Биламизки, мазкур хасталикни даволаш жуда қиммат ҳисобланиб, дориларни харид қилишга оиланинг моддий аҳволи етмайди. 

Мурожаат ўрганилиб, Фонд томонидан беморга 7 дона “ОКТАГАМ” дори воситаси хайрия сифатида топширилди.