Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 12:07
view 513
“ОРФАН КАРВОНИ” ҲАФТАЛИГИ РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ИШТИРОКИДА БОШЛАНДИ бу сафар бу акция водий вилоятлари бўйлаб ўтказилмоқда

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан республика бўйлаб кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий генетик касалликларга чалинган болаларни аниқлаш ва уларга тўғри ташхис қўйиш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳаллий шифокорларни ушбу йўналишда малакасини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18 декабрь куни Наманган вилоятида, 19 декабрь - Андижон вилояти ва 20 декабрь куни Фарғона вилоятида “Орфан карвони” ҳафталиги ўтказилади.

Ушбу ҳафталикка Россиялик мутахассислар жалб этилган бўлиб, улар 3 кун мобайнида орфан касаллигига чалиниш эҳтимоли бўлган болаларни эрта ташхислаш бўйича тиббий кўрик ўтказадилар ҳамда касалликнинг тиббий-генетик хусусиятлари ҳақида ҳудудлардаги мутахассислар учун маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади.