Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:46
view 1065
Орфан касалликларини даволашда “АСТРА ЗЕНЕCА” компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Бугун Тошкент шаҳридаги “Ҳолидай Инн” меҳмонхонасида “Орфан касалликларини даволаш ва профилактика қилишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти ҳам иштирок этиб, хориж компанияларига Ўзбекистонда орфан касалликларини даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тўпланган тажриба ва қилиниши лозим бўлган режалар хусусида маълумот берди.

Астра Зенеcа — дунёдаги етакчи биофарматсевтик компаниялардан бири бўлиб, 1999 йилда Буюк Британияда ташкил этилган. Компаниянинг асосий ё‘налишларига орфан касалликларини даволаш учун дори препаратлари ишлаб чиқариш киритилган.  Компания асосан автоиммун ва невропатик оғриққа қарши дорилар орқали бу соҳада катта тажрибага эга бўлиб бормоқда. Шунингдек, улар томонидан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилувчи замонавий терапевтик ечимлар ҳам таклиф қилинади.

Фонд раҳбарияти Астра Зенеcа компанияси вакиллари А.Тетерюк, И.Литус билан Ўзбекистонда орфан касалликлари бўйича рўйхатда турган бемор болаларга дори воситаларини ўз вақтида етқазиб бериш, уларнинг ҳаёт сифатини таъминлаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, касалликни аниқлаш боʻйича шифокорларни оʻқитиш масалалари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашдилар.

Компания вакиллари ҳам ўз навбатида Жамоат фонди билан ҳамкорликда ишлаш бўйича таклифларини билдириб, ўзаро келишиб олдилар.