Янгиликлар
calendar 23.10.2026 | 15:59
view 25
ОТА ҚАЛБИДАН ЧИҚҚАН САМИМИЙ МИННАТДОРЧИЛИК

✔️Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевга,
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбарияти ва жамоасига

🔃САМИМИЙ МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ

🫥Ассалому алайкум, муҳтарам Президентимиз ва қадрли Фонд жамоаси!
Мен, 14 ёшли Шаҳзоданинг отаси, сизларга қалбимдаги чексиз миннатдорлик ва самимий эҳтиромимни изҳор этиш учун ушбу сатрларни ёзмоқдаман.

🫥Қизим Шаҳзода Остеосаркома каби оғир касаллик билан курашиб, мураккаб даволаниш жараёнини бошдан кечирди. У кўплаб кимётерапия муолажаларини олди, оғир жарроҳлик амалиётини ўтказди ва ўнг оёғига модулли протез ўрнатилди. Бу синовлар оиламиз учун ниҳоятда оғир кечди. Ҳар бир кунимиз қизимизнинг соғайишига бўлган умид ва унинг келажаги учун қилинган дуолар билан ўтди.

🫥Ана шундай мураккаб дамларда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди қизимнинг операцияси, зарур тиббий текширувлари ва даволаниши учун молиявий кўмак кўрсатди. Биз учун бу шунчаки моддий ёрдам эмас — умидимизни мустаҳкамлаган, қалбимизга куч ва далда берган катта кўмак бўлди.

🫥Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга, шунингдек, Фонд раҳбарияти ва барча ходимларига болалар тақдирига бефарқ бўлмай, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат кўрсатиб келаётганингиз учун ота сифатида чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

🫥Бугунги энг катта орзуим — қизим Шаҳзоданинг тўлиқ соғайиб, яна бемалол юриши, та’лим олиши ва бахтли ҳаёт кечиришидир. Иншааллоҳ, қизим соғайиб кетган кунларда мен ҳам Фонд орқали даволанишга муҳтож бошқа болаларга имконим даражасида ёрдам беришни ният қилдим. Чунки яхшиликнинг қадрини унга энг муҳтож бўлган қалб чуқурроқ ҳис қилади.

🫥Аллоҳ қизимга ва барча бемор болаларга шифойи комил берсин. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга бахт-саодат, эзгу ва савобли ишларингизга барака тилайман.

🫥Сизларга ота қалбимдан чиққан энг самимий миннатдорлигимни билдираман. Қилган яхшиликларингиз ўзингизга кўп карра қайтсин!

➡️Чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билан,
Исаков Жамшид Ойбекович

Хайрия қилиш⬇️⬇️⬇️